Жасур Абдураимов: Ўз хатоларимиз туфайли ютқаздик

Олий лиганинг 13 турида «Пахтакор» клуби сафарда «Олмалиқ»қа имкониятни бой бергани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ўйиндан сўнг, «шерлар» устози ўйин борасидаги фикрларини айтиб ўтди.

Олий лига. Лобанов антиқаҳрамон бўлган учрашувда "Олмалиқ" ғалаба қозонди

Учрашувни яхши бошладик. Бир қатор вазиятларни юзага келтирдик, аммо улардан фойдалана олмадик. 60 дақиқагача йигитлар берилган кўрсатмалар асосида ҳаракат қилишди. Аммо ўзимиз йўл қўйган хатолар оқибатида бугун мағлубиятга учрадик. Мезбонларнинг стандарт ҳолатларда яхши ўйнашини ўргангандик. Барибир иккала голни ҳам шундай вазиятлардан кейин ўтказдик.

Таркибда ёш футболчилар кўп. Қолаверса, жароҳат ва дисквалификациялар билан боғлиқ муаммо учрамоқда. Ҳолатни ўнглаш устида ишлашда давом этамиз”, – деб айтиб ўтди Жасур Абдураимов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!