Жасур Абдураимов: Руҳий жиҳатдан тиклана олдик

27 май, 08:00 196

Жасур Абдураимов: Руҳий жиҳатдан тиклана олдик

 

Олий Лига 12-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Сўғдиёна” (3:2) учрашувидан кейин тошкентликлар бош мураббийи беллашув ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

“Учрашув жуда асабий ва кескин ўтди. Муҳими, беллашув биз учун яхши якунланди. Ҳимоядан ҳужумга тезкор ўтишда вазиятларни юзага келтирдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Кейин рақиб буни жазолади. Шунга қарамай, Кубокдаги мағлубиятдан сўнг руҳий ўрадан чиқа олдик. Бугун 0:1 ва 2:2 натижаларида қийин аҳволга барҳам бердик. Йигитлар курашчан характерларини кўрсатишди.

“Бизда таркиб борасида катта муаммо мавжуд. Бир хил таркиб учрашувларда кетма-кет майдонга тушаверса, бу чарчоқни келтириб чиқаради. Европада ҳам кучли клублар тез-тез ротацияларни амалга оширади. Бизда 12-13 ўйинчи барча беллашувларда тушмоқда. Жисмоний чарчоқдан тикланиш мумкин, аммо руҳан жуда қийин бўлади. Ушбу таркиб декабрь ойидан бери назорат учрашувларида ўйнаб келмоқда. Шу сабабли йигитлардан миннатдорман”, – деди Жасур Абдураимов.