Жасур Абдураимов вақтинча “Пахтакор” бош мураббийи вазифасини бажаради

27 апрель,2017, 17:21 519

Жасур Абдураимов вақтинча “Пахтакор” бош мураббийи вазифасини бажаради

 

“Пахтакор” футбол клуби янги раҳбарияти футболчилар билан учрашув ўтказди. Кеча, 26 апрель куни “Пахтакор” футбол клубида раҳбарият аъзолари, мураббийлар штаби ва футболчилар ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди.

“Пахтакор” матбуот хизматининг маълум қилишича, клуб вице-президенти Бобур Шодиев бошқарган йиғилишда клубнинг ҳозирги аҳволи ва келажакдаги режалар муҳокама қилинди. Клуб бош директори Умид Ахматджонов бундан кейин ҳам мураббийлар штаби вакиллари ва футболчилар билан бундай мулоқотлар давом этишини таъкидлаб ўтди.

Тадбирда Жасур Абдураимов “Пахтакор” клуби бош мураббийи вазифасини бажарувчи сифатида таништирилди. Бугундан бошлаб Жасур Абдураимов расмий равишда “Пахтакор”  футбол клуби бош мураббийи вазифасини бажаришга киришди.