Жасур Аҳмаджонов Тошкентдаги бокс кечасида индонезиялик рақибидан устун келди

Тошкентда бўлиб ўтаётган профессионал жангларда 8 нафар боксчимиздан 6 нафари ўз иштирокини якунлади ва уларнинг барчаси зафар қучди.

Ҳозиргина якунига етган кечанинг -жангида ҳамюртимиз Жасур Аҳмаджонов профессионал рингдаги бешинчи жангини индонезиялик Стеви Онген Фердинандусга қарши ўтказди. Бу боксчи бугунги тўқнашувга қадар 42 та жанг ўтказиб, 27 ғалаба, 14 мағлубият ва 1 дуранг қайд этган.

66,6 кг вазнда ўтган беллашув якунларига кўра, Аҳмаджонов ғолиб деб эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, кечанинг асосий жангида Азиз Абдуғофуров (10-0-0, КО4) россиялик Дмитрий Чудинов (21-2-2, КО13) билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!