Жасур Аҳмаджонов профессионал боксдаги олтинчи жангини ўтказади

Филиппинда жорий йилнинг 29 июль куни профессионал боксчилар ўртасида ажойиб бокс кечаси ўтказилади.

Унда мамлакатимиз шарафини Жасур Аҳмаджонов (5-0-0) ҳимоя қилади. Жасур мазкур мусобақада мезбон боксчи Родел Венчеслаога (12-16-1) қарши рақобатлашади.

Эслатиб ўтамиз Жасур Аҳмаджонов профессионал рингдаги бешинчи жангини индонезиялик Стеви Онген Фердинандусга қарши ўтказиб, ғалабани қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!