Жасур Аҳмаджонов ва Стевие Онген Фердинандус жанги (фото)

  Тошкентда бўлиб ўтаётган профессионал жангларда 8 нафар боксчимиздан 5 нафари ўз иштирокини якунлади ва уларнинг барчаси зафар қучди.

  Рингда ҳамюртимиз Жасур Аҳмаджонов. У боксчиларимиздан олтинчи бўлиб рақибига юзланмоқда. Жасур профессионал рингдаги бешинчи жангини индонезиялик Стеви Онген Фердинандусга қарши ўтказади. Бу боксчи бугунги тўқнашувга қадар 42 та жанг ўтказиб, 27 ғалаба, 14 мағлубият ва 1 дуранг қайд этган.

  Ҳарқалай маҳорат ва ирода ўз сўзини айтди. 66,6 кг вазнда ўтган беллашув якунларига кўра, Аҳмаджонов ғолиб деб эълон қилинди.

 
 
 
 
 
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!