Жасур Ҳасанов: “Насаф” кучли эканлигини бутун Ўзбекистон кўриб турибди

21 ноябрь,2017, 15:15 1361

Жасур Ҳасанов: “Насаф” кучли эканлигини бутун Ўзбекистон кўриб турибди

Хабарингиз бор, олий лига 29-турида “Насаф” – “Пахтакор” учрашуви ўтказилди. Унда қаршиликлар 4:0 ҳисобида зафар қучишди. Беллашувдан сўнг “аждарлар”нинг ғалабасига катта ҳисса қўшган Жасур Ҳасанов ўйин борасида SPORTS.uz сайтига ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Учрашув ҳақида нима дейиш мукин? Ўзингиз кўрдингиз, жуда ҳам шиддатли қарама-қаршилик кузатилди. Мазкур беллашувга яхши тайёрланган эдик. Шунинг учун зафар қучдик. Айтишадику, ким кучли бўлса, ўша ғалаба қозонади. Биз бу баҳсга 100 эмас, 200% тайёргарлик кўргандик. Чунки фақат 3 очко бизни қониқтирарди ва ниятимизга эришдик. “Насаф”нинг кучли эканлигини бутун Ўзбекистон кўриб турибди.

“Аждарлар” жамоавий ўйин ҳисобига “Пахтакор”дан устун келди. Бизда жамоавий ўйин яхши шаклланган, - дейди Жасур Ҳасанов.    

Бекзод Исаев суҳбатлашди.