Жасурбек Латипов 52 кг вазн тоифасида тенгсиз деб топилди

7 май,2017, 16:51 498

Жасурбек Латипов 52 кг вазн тоифасида тенгсиз деб топилди

Бироз аввал Бокс бўйича Осиё чемпионати сўнгги финал жангларининг кундузги дастури ўз ниҳоясига етди. Унда уч нафар боксчимиз муваффақиятли қатнашиб, олтин медальни қўлга киритишди.

Хусусан, 52 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Жасурбек Латипов финалда жанубий кореялик Ин Кю Кимга қарши жанг олиб борди. Ҳамюртимизнинг яққол устунлиги билан ўтган баҳс кутилганидек Жасурбек Латиповнинг ғалабаси билан ўз якунига етди.

Бокс бўйича Осиё чемпионати | 52 кг вазн тоифаси

Олтин медаль соҳиби – Жасурбек Латипов (Ўзбекистон)

Кумуш медаль соҳиби – Ин Кю Ким (Жанубий Корея)

Бронза медаль соҳиби - Азамат Иссакулов (Қозоғистон)

Бронза медаль соҳиби – Даниел Маамо (Филиппин)

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.