Жасурбек Латипов финалда жанубий кореялик боксчи билан жанг қилади

5 май, 15:01 439

Жасурбек Латипов финалда жанубий кореялик боксчи билан жанг қилади

Мамлакатимиз мезбонлик қилаётган Бокс бўйича Осиё чемпионатининг ярим финал баҳсларига бироз аввал старт берилди. 52 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган ҳамюртимиз Жасурбек Латипов қўшни давлат вакили қозоғистонлик Азамат Иссакуловни мағлуб этди ва финал йўлланмасини қўлга киритди.

Ушбу боксчимиз 7 май куни бўлиб ўтадиган финал жангида жанубий кореялик Инкю Кимга қарши жанг қилади. Маълумот ўрнида, Жанубий Кореядан ташриф буюрган боксчи ярим финалда филиппинлик Даниел Маамони уч раунд давом этган жангда очколар ҳисоби бўйича мағлуб этди.

Мамлакатимиз мезбонлик қилаётган Бокс бўйича Осиё чемпионати "FACEBOOK"даги ушбу саҳифада жонли эфирда намойиш этилмоқда (Ҳавола).

SPORTS.uz Ахборот Портали мухбирлари Бокс бўйича Осиё чемпионатида қайд этилаётган натижаларни тезкорлик билан тақдим этиш мақсадида Ўзбекистон Спорт Мажмуасида иш олиб боришмоқда.

SPORTS.uz Ахборот Порталидан узоқлашманг.