Жасурбек Латипов қўшни мамлакат вакилини муддатидан аввал таслим этди

2 май, 18:30 1135

Жасурбек Латипов қўшни мамлакат вакилини муддатидан аввал таслим этди

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичида 100 фоизлик натижа қайд этди.

Бироз аввал якунига етган 52 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Жасурбек Латипов қирғизистонлик Азат Усеналиев билан чорак финал йўлланмаси учун жанг қилди.

Ўта шиддатли ва кескин зарбалар билан ўтган ушбу баҳсда ҳамюртимиз Жасурбек Латипов қўшни мамлакат вакилини муддатидан аввал таслим этди.

 SPORTS.uz Ахборот Портали мухбирлари Бокс бўйича Осиё чемпионатида қайд этилаётган натижаларни тезкорлик билан тақдим этиш мақсадида Ўзбекистон Спорт Мажмуасида иш олиб боришмоқда.

SPORTS.uz Ахборот Порталидан узоқлашманг.