Жасурбек Латипов ярим финалда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилади

3 май, 19:36 686

Жасурбек Латипов ярим финалда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилади

Бокс бўйича Осиё чемпионатининг 52 кг вазн тоифасидаги баҳсларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Жасурбек Латипов бироз аввал якунига етган чорак финал жангида ҳиндистонлик Кавиндар Бишт устидан ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди.

5 май куни ўтказиладиган ярим финал баҳсида ҳамюртимиз қўшни мамлакат вакили қозоғистонлик Азамат Иссакуловга қарши рингга кўтарилади. Азамат Иссакулов чорак финал босқичида Малайзиядан ташриф буюрган Абдул Салам Қосимни очколар ҳисобига мағлуб этган эди.

Мамлакатимиз мезбонлик қилаётган Бокс бўйича Осиё чемпионати "FACEBOOK"даги ушбу саҳифада жонли эфирда намойиш этилмоқда (Ҳавола).