Жавоҳир Илёсов: Бугун ғалаба қозонмасак бор ишончни йўқотардик

11 март,2017, 11:42 458

Жавоҳир Илёсов: Бугун ғалаба қозонмасак бор ишончни йўқотардик

Хабарингиз бор, бир неча кун олдин олий лига иккинчи туридан ўрин олган “Машъал” – “Металлург” учрашуви бўлиб ўтди. Унда муборакликлар 1:0 ҳисобида зафар қучишди.

Беллашувдан сўнг майдон эгалари дарвозабони Жавоҳир Илёсов ўйин борасидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўтган турда мағлуб бўлдик, бундан мухлисларимиз жуда қаттиқ ранжишганди. Қолаверса биз бугун ғалаба қозонмасак бор ишончни йўқотардик худога шукур ҳаммаси жойида. Эндиги баҳсни Ғузорда ўтказамиз ўйлайманки мухлисларимиз бу баҳсда ҳам бизни бориб қўллаб туришади, - дейди Илёсов.

Маълумот ўрнида, “Машъал” кейинги турда “Шўртан” меҳмони бўлади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.