Жеко “Челси” билан келишди

Римнинг “Рома” клуби Лондоннинг “Челси” клуби билан келишувга эришди. Tuttomercatoweb хабарига кўра, босния ва герсеговиналик футболчи лондонликлар сафида йилига 8 млн евро маош олади.

“Челси” бош мураббийи Антонио Контенинг  шахсан ўзи Жекога қўнғироқ қилиб, жамоага таклиф этгани айтилмоқда.

Илгарироқ, “Челси” “Рома” билан Жеко ва Эмерсонни 50 млн евро ва 10 млн бонус эвазига сотиб олиши борасида келишувга эришганлиги айтилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!