Жеко “Волфсбург”га қайтишни истайди

“Рома” клуби ҳужумчиси Эдин Жеко қачонлардир “Вольфбург”га қайтиш нияти борлигини маълум қилди.

“Қоғозда 31 ёшлигим ҳақида ёзилган. Аммо мен ўзимни жуда яхши хис этмоқдаман. Мени “Рома” билан яна уч йиллик шартномам бор ва бу ерда ўзимни яхши сезмоқдаман. Аммо умид қиламанки, қачонлардир “Вольфсбург”га футболчи сифатида қайтиб бораман.

Мен бу жамодан қарздорман. “Вольфсбург” бўлмаганида, мен на “Манчестер Сити” ва на “Рома”да ўйнаган бўлар эдим”, – деб айтиб ўтди босниялик футболчи Билд нашрига.

Маълумот учун, Жеко 2007-2011 йилларда айнан “Вольфсбург” сафида ўянаган ва 2009 йил Германия чемпиони бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!