Жеко бу мавсум у қадар кўп гол ура олмаслиги сабабини айтди

13 сентябрь,2017, 22:49 195

Жеко бу мавсум у қадар кўп гол ура олмаслиги сабабини айтди

Италиянинг “Рома” клуби ҳужумчиси Эдин Жеконинг сўзларига кўра римликлар бу мавсум умуман бошқача ўйин кўрсатишмоқда. Босниялик футболчининг фикрича “бўрилар”га бу мавсум Франческо Тотти ҳамда Муҳаммад Салах каби футболчилар етишмаяпти.

“Ўтган мавсум мен жуда кўп гол урдим. Бироқ, бу мавсум ушбу натижани такрорлашим бироз қийин. Чунки, “Рома”га Тотти етишмаяпти, қолаверса биз Салахнинг ортга қайтишини ҳам истардик. Энди, жамоа умуман бошқача усулда ўйнамоқда”, - дейди Жеко Calciomercato нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Тотти мавсум якунлангач футболчилик фаолиятини якунлаган бўлса, Салах “Ливерпул”га кўчиб ўтди.