Жеко ўз номини "Рома" тарихига ёздириб қўйди

Хабарингиз бор, кеча Италия А Сериясининг бир қатор учрашувлари бўлиб ўтди. Ҳусусан, шу куни “Кьево”га қарши майдонга тушган “Рома” футболчилари рақибини 5:3 ҳисобида мағлубятга учрата олишди.

Эътиборлиси, “бўрилар” ҳужумчиси Эдин Жеко ушбу баҳсда ҳам майдонни голсиз тарк этмади. У шу куни ўзининг мавсумдаги 28-голини киритди. Таъкидлаш керакки, у 1930/31 йилги мавсумлардан буён “Рома” сафида А Серияда бир мавсумда 28та гол ура олган биринчи футболчи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!