Жеко учун муҳими – А серия тўпурарлиги

8 май, 12:58 171

Жеко учун муҳими – А серия тўпурарлиги

Италиянинг “Рома” клуби ҳужумчиси Эдин Жеко “Милан”га қарши ўтган ғалабали учрашувдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Миланда тўртта гол уриш бу – осон иш эмас. Биз ўзимиздан манун бўлишимиз мумкин. Мен учун энг қувонарлиси, “Милан” дарвозасига иккита гол уришга муваффақ бўлдим. Мен учун энг муҳими, А серия тўпурарлигини қўлга киритишдир, – дейди футболчи Mediaset нашрига берган интервьюсида.

Қайд этиш жоиз, ушбу баҳсда Жеко 8-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 28- дақиқага келиб ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келган. Шунингдек, босниялик футболчи айни пайтда 27 та гол билан А серия тўпурарлар баҳсида ҳам етакчи бўлиб турибди.