Жеконинг "Челси" дарвозасига киритган тўпи ЕЧЛда ҳафтанинг энг чиройли голи деб топилди

Хабарингиз бор жорий ҳафта Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-тур учрашувлари бўлиб ўтди. УЕФА расмий сайти эса мухлислар ўртасида сўровнома ўтказиш йўли билан ушбу ҳафтанинг энг чиройли голини аниқлади.

Унга кўра “Рома” ҳужумчиси Эдин Жеконинг “Челси” (2:2) дарвозасига киритган голи 25% билан биринчи ўринни эгаллади. Кучли учликдан эса “Ювентус” ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич (24%) ҳамда Москванинг “Спартак” клуби ярим ҳимоячиси Денис Глушаковлар (20%) жой олишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!