Жепаровнинг жамоаси "Истиқлол"дан устун келди

Бугун Эрон Про-Лигасида 17-тур ўйинлари старт олди. Ҳамюртимиз Сервер Жепаров фаолият олиб борадиган Техроннинг “Истиқлол” клуби бу тур сафарда Хузистоннинг “Истиқлол”ига қарши баҳс олиб борди.

Ушбу ўйинда пойтахтликлар сафардан 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан ортга қайтадиган бўлишди. Ҳамюртимиз учрашувни асосий  таркибда бошлади ва 61-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилди ҳамда 65-дақиқада заҳирага олинди.

Эрон Про-Лигаси. 17-тур

“Истиқлол Хузистон” – “Истиқлол Техрон” 0:3.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!