Жепаровнинг жамоаси дебютантга мағлуб бўлди

Дам олиш кунлари Эрон Про-Лигасида 6-тур баҳслари бўлиб ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров фаолият олиб борадиган "Истиқлол" клуби сафарда "Парс Жануби Жем" жамоаси билан куч синашди.

Мазкур ўйинда Про-Лига дебютанти бўлган "Парс Жануби Жем" клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Жепаров ўйинни асосий таркибда бошлади.

Маълумот учун, ушбу турдан сўнг, "Истиқлол" ҳисобидаги очколар сони 4 тани ташкил этади ва чемпионатдаги 16 жамоа орасида 15-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!