Жепаровнинг жамоаси иродали ғалабани қўлга киритди

Бугун Эрон Про лигасида 26-тур ўйинлари старт олди. Ҳамюртимиз Сервер Жепаров фаолият олиб борадиган «Истиқлол» клуби бу тур сафарда «Нафт» билан куч синашди.

Мазкур беллашувда ҳисобни мезбонлар очган бўлсаларда, «Истиқлол» футболчилари ирода намойиш этиб, ўйин сўнггида иккита тўп киритган ҳолда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Жепаров одатдагидек ўйинни асосий таркибда бошлади.

Бугунги ғалабадан сўнг, техронликларнинг очколари сони 44 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. «Истиқлол» 1-ўриндаги «Персеполис»дан 13 очко ортда қолмоқда.

Эрон Про лигаси. 26-тур

«Нафт» - «Истиқлол» 1:2.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!