Жеррард, Лэмпард ва Гэри Спид Англия футболи шон-шараф залидан ўрин олишди

Собиқ футболчи Стивен Жеррард, Фрэнк Лэмпард ва 2011 йилда вафот этган Гэри Спид Англия футболи шон-шараф залидан ўрин олди, дея хабар беради BBC Sport нашри.

Гэри Спид фаолиятини “Лидс Юнайтед”да бошлаган. Уэльслик шунингдек, “Эвертон”, “Ньюкасл Юнайтед”, “Болтон Уондерерс” ва “Шеффилд Юнайтед” жамоаларида тўп сурган. У Уэльс термасида 85 ўйин ўтказган ва миллий термада энг кўп ўйин ўтказган футболчи ҳисобланади. Спид 2011 йили 42 ёшда вафот этган.

Стивен Жеррард 1998-2015 йилларда “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилган ва ярим ҳимоячи 2016 йили “Лос-Анжелес Гэлакси”да фаолиятини якунлаган. Ҳозирда 37 ёшли мутахассис “Ливерпуль” академиясида мураббийлик қилмоқда.

39 ёшли Фрэнк Лэмпард фаолиятини 2017 йилда “Нью-Йорк Сити”да якунлаган. Карьерасининг катта қисмини “Челси”да ўтказган. Шунингдек, Лэмпард “Вест Хэм Юнайтед”, “Суонси Сити” ва “Манчестер Сити” клубларида ҳам тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!