515 0

“Ливерпуль” клуби афсонаси Стивен Жеррард мерсисайдликлар ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо ва унга қизиқаётган “Барселона” ўртасидаги вазиятга нисбатан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Муаммо “Барселона”да. Айнан улар Коутиньонинг вакилларига ҳозир ёки ҳеч қачон деган шартни қўйишмоқда. Улар футболчига босим ўтказишмоқда ва шунинг учун ҳам у ўзини шундай тутяпти.

Коутиньо “Барселона”да ўйнашни бир умр орзу қилган ва у бу орзусига эришиш учун ҳозир бўлаётган имконият сўнггиси эканлигидан ҳавфсирамоқда.

Мен Филиппени биламан, у яхши инсон ва уруш чиқаришни истамайди. У бундан бироз вақт муқаддам мерсисайдликлар билан шартномасини 5 йилга узайтирган ва у “Ливерпуль” учун камида яна бир мавсум ўйнаб беришга қарздор”, - дейди Жеррард BT Sport телеканалига берган интервьюсида.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98