Жеррард “Ливерпуль”га қайси футболчи керак эканини айтди

12 март, 09:38 444

Жеррард “Ливерпуль”га қайси футболчи керак эканини айтди

 

“Ливерпуль” клуби афсонаси Стивен Жеррард мерсисайдликларнинг “Боруссия Д” ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгга қизиқишига изоҳ бериб ўтди.

“Обамеянг – “Ливерпуль”га айни керак бўлган футболчи. У ҳозир ажойиб формада ва унга бошқа грандлар ҳам қизиқаётгани бежизга эмас. У доимо ҳужумда фаол иштирок этади ва ўз мақсадига эришади”, – деди Жеррард.

Обамеянг Германия чемпионати 22 турида 22 та гол уриб, тўпурарлар рўйхатида пешқадам бўлиб турибди.