Жеррард Обамеянгни “Ливерпуль”да кўрмоқчи

11 март, 14:45 405

Жеррард Обамеянгни “Ливерпуль”да кўрмоқчи


“Ливерпуль” клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Стивен Жеррард жамоанинг ўйинини янада кучайтирадиган футболчи номини айтиб ўтди. Унинг фикрича, Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг ўйини “қизиллар”га жуда мос келар экан.

Обамеянг “Ливерпуль”га жуда керакли футболчи, аммо уни жуда кўплаб жамоалар ўз сафида кўришни истамоқда. У ҳар доим ҳужум қилади ва ҳаракатда, шунинг учун у дарвозани ишғол қилиш учун кўпроқ имкониятга эга бўлади, – дейди Жеррард.

Aubameyang