Жезус Барселонага борди

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ҳужумчиси Габриэл Жезус яқин орада жароҳатидан қутилиб, сафга қайтиши мумкин.

31 декабр оқшомида “Кристал Пэлас”га қарши баҳсда жароҳат олиб майдонни тарк этган эди. Аввалига бразилиялик футболчи жароҳати боис 6 ҳафта майдонга туша олмаслиги борасида хабарлар тарқалган эди.

Бироқ “шаҳарликлар” устози Хосеп Гвардиола бугун матбуот анжуманида Жезус январ ойи сўнггига қадар сафга қайтиши мумкин эканлигини айтиб ўтди.

“Габриэл кеча Барселонада шифокор Кугатнинг қабулида бўлди. Ўйлашимча у 3-4 ҳафтада сафга қайтади ва ЕЧЛ доирасида “Базел”га қарши баҳсда жамоамизга ёрдам бера олади”, – деб айтиб ўтди испаниялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!