Жиддий жароҳатланган Ибрагимовичнинг "МЮ"даги ўрнини қайси супертўпурар эгаллаши маълум бўлди

23 апрель,2017, 20:40 496

Жиддий жароҳатланган Ибрагимовичнинг

Италиянинг “Торино” клуби форварди Андреа Белотти фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда ESPN нашри хабар тарқатмоқда.

Манкуанликлар Белоттини яқиндагина ўта жиддий жароҳат олган ва узоқ муддатга сафдан чиққан Златан Ибрагимовичнинг ўрнига муносиб номзод сифатида кўришмоқда.

Таъкидлаш керакки, Италия терма жамоаси форвардининг трансфери “ қизил иблислар”га 100 млн еврога тушиши мумкин.

Маълумот учун, 23 ёшли ҳужумчи жорий мавсум Италия А Сериясининг 29та турида иштирок этиб, ўз ҳисобига 25та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

“Торино” Белоттини 60 млн еврога “Челси”га сотмади

"Торино" президенти: Ҳали ҳеч ким Белотти учун 100 млн евро таклиф қилмади