Жиру 17 йиллик нохуш анъанага барҳам берди

3 июнь,2017, 09:03 317

Жиру 17 йиллик нохуш анъанага барҳам берди

Франция термаси ўртоқлик ўйинида Парагвайни “текислаб ўтгани” ҳақида маълумот берган эдик. Ўша баҳсда “хет-трик”ка эришган Оливье Жиру Франция терма жамоасининг 17 йиллик нохуш анъанасига барҳам берди.

Гап шундаки, сўнгги бор Франция термаси футболчилари 2000 йилнинг 16 августида “хет-трик” қайд этишган эди. Ўшанда, ФИФА юлдузлари термасига қарши ўйинда Давид Трезеге таркибида Хидетоши Наката, Карлос Дунга ва Роберто Баджо сингари футболчиларга эга бўлган жамоа дарвозасига 3 та тўп киритишнинг уддасидан чиққан эди. Якунда ҳисоб 5:1 кўринишини олган.

Ундан олдинги “хет-трик” эса 1985 йилнинг 30 октябрида “ПСЖ” футболчиси Доминик Рошто томонидан қайд этилган. Ўшанда, “учранглилар” 1986 йилги мундиал саралашида Люксембург термасини 6:0 ҳисобида мағлуб этган.