Жиру "Арсенал"га шарт қўйди

30 май,2017, 15:35 285

Жиру

Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳужумчиси Оливье Жиру ўз келажаги ҳақида ўйланмоқда. Айтиш керакки, франциялик футболчи жорий мавсум жамоаси таркибида ҳар доим ҳам асосий таркибда майдонга туша олмади ва у айни шу ҳолатдан норози бўлмоқда.

L’Equipe нашри тарқатган хабарга кўра, 30 ёшли форвард “Арсенал” мураббийларидан ва жамоа раҳбариятидан келгуси мавсумда унинг учун етарли ўйин амалиёти беришларини талаб қилмоқда. Унинг “канонирлар” билан шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Жиру якунланган мавсумда жами 40та расмий учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 16та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Франция терма жамоаси аъзосига шунингдек “Марсель” ва “Лион” жамоаларидан ҳам таклифлар бўлмоқда.