Жиру Лондонда қолиши мумкин, бироқ...

14 июнь,2017, 16:40 313

Жиру Лондонда қолиши мумкин, бироқ...

Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳужумчиси Оливье Жиру пойтахтнинг бошқа бир жамоаси “Вест Хэм”нинг қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

Goal нашрининг маълум қилишича “болғачилар” 30 ёшли француз учун “канонирлар”га 20 млн фунт ва футболчининг ўзига эса ҳафтасига 100 минг фунт маош тўлашга тайёр.

Айтиш лозимки, “Арсенал”дан кетишни режалаштираётган Франция терма жамоаси аъзосига “Марсель” клубидан ҳам қизиқишлар бўлмоқда.

Ўз навбатида “Вест Хэм” Жирудан ташқари Миши Батшуайи («Челси») ва Келечи Ихеаначо («Манчестер Сити») каби футболчилар билан ҳам музокаралар олиб бормоқда.