Жиру “Реал” ҳужумчисига етиб олди

Франция терма жамоаси Оливье Жиру Швеция термасига қарши ўйиннинг 37-дақиқасида ҳисобни очига муваффақ бўлди.

Бу унинг “учранглилар” сафидаги 27-голи эди ва ҳозирда терма жамоадан чақирув олмай қўйган Карим Бензема билан бу борада тенглашиб олди.

Франция терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар Тьери Анри саналади ва у терма либосида 51 бор рақиблар дарвозасини ишғол этишга эришган.

Шуни айтиш лозимки, Жирунинг бу голи жамоасига ғалаба тугул, дуранг учун ҳам камлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!