Жиру: Венгерни "Арсенал"да қолишини барчамиз ҳохлаймиз

21 март, 14:25 305

Жиру: Венгерни

Лондоннинг "Арсенал" клуби форварди Оливье Жиру устози Арсен Венгернинг жамоадан кетишини истамаслигини айтди.
"Барчамиз Венгер биз билан ишлашни давом эттиришини ҳохлаймиз. Бу борада уни барчамиз қўллаб-қувватлаймиз.
Бу мавсум яна Англия кубогида ғолиб чиқишни ва Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритишга ҳаракат қиламиз", -
дейди франциялик футболчи Info Sport Plus нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венгер ўзининг келажаги борасида қарор қабул қилиб бўлгани ва буни тез орада маълум қилишини айтган эди.