Жиру ёзда "Арсенал"дан кетмоқчи

20 май, 11:50 272

Жиру ёзда

Лондоннинг “Арсенал” клуби форварди Оливье Жиру ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартирмоқчи. Бу ҳақда Sportsmole нашри хабар тарқатмоқда.

Гап шундаки, франциялик футболчи жамоада кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун шу қарорга келган. Ўз навбатида Арсен Венгер ҳам ёзда “тўпчилар”нинг ҳужум чизиғида катта ўзгаришларни амалга ошириб, кучли футболчиларни жалб этмоқчи.

Таъкидлаш керакки, 30 ёшли футболчига “Марсель” клубидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда.

Маълумот учун, Жиру 2012 йилдан буён “Арсенал” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У ўтган давр мобайнида “канонирлар” таркибида жами 225та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 98та гол ёздириб қўйишга эришган.

АПЛ. “Арсенал” сафарда “Сток Сити”ни янчиб ташлади 

АПЛ. “Арсенал” марказий ўйинда “МЮ”ни таслим қилди