Жируга бош билан ўйнашда тенг келадиган топилмади

Кеча Англия Премьер-Лигаси 1-турида “Арсенал” – “Лестер”(4:3)ни мағлуб этишнинг уддасидан чиқди.

Учрашувнинг 85-дақиқасида Гранит Жака томонидан бурчакдан етказиб берилган тўпни Оливье Жиру боши билан дарвозага жойлаб қўйди ва унинг голи жамоасига 3 очко  тақдим этди.

Эътиборлиси, кечаги гол Жирунинг Англияда боши ёрдамида киритган 26-гол бўлди.

У АПЛга келган 2012 йилдан бери хеч қайси футболчи АПЛда бунча голни боши билан киритмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!