Жиззах вилояти йирик турнирга мезбонлик қилади

Хабарингиз бор, яқин кунларда  Жиззах вилояти мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган "Баркамол авлод-2017” спорт мусобақаларини қабул қилади.

Ўзига хос “кичик олимпиада”  мусобақаси сифатида ном қозонган ушбу турнирда 901 нафар спортчи 17 спорт тури бўйича 186 та медаллар шодаси учун кураш олиб боришади.

Хусусан, нуфузли мусобақа дастуридан ўирнь олган шахмат, волейбол, футбол, гандбол, стол тенниси, баскетбол, таэквандо, дзюдо, эркин кураш, юнон рум кураши, бадминтон, теннис, оғир атлетика, енгил атлетика, бокс, бадиий гимнастика, сузиш бўйича беллашувлар 4 та обьектда ўтказилиши кўзда тутилган. Булар: "Сўғдиёна” универсал спорт мажмуаси, Жиззах олимпия захиралари коллежи, Жиззах политехника институти ҳамда ушбу олийгоҳ қошидаги 1-сонли академик лицейи.

Қайд этиш лозим, Жиззах вилояти “Баркамол авлод” мусобақаларига иккинчи маротаба мезбонлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!