Жиззахда "Баркамол авлод-2017" спорт ўйинлари старт олди (фото)

25 май, 23:45 459

Жиззахда

  Жиззах шаҳрида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг “Баркамол авлод – 2017” республика спорт мусобақалари бошланди. 

...Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янграйди. 

Давлатимиз байроғи кўтарилади. 

“Баркамол авлод” спорт ўйинлари байроғи ҳилпирайди. 

“Баркамол авлод – 2017” спорт мусобақалари иштирокчилари бўлажак беллашувларда ҳалол ва муросасиз курашишга тантанали қасамёд қилади. 

“Баркамол авлод – 2017” спорт мусобақалари ўйинларининг тантанали очилиш маросими катта концерт дастури билан якунланди. 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.