Жиззахдаги ўйин “Локомотив” – “Навбаҳор” ва бошқа учрашувлардан қизиқарлироқ деб топилди

SPORTS.uz сайти ҳар турдан сўнг мухлислар ташрифи борасидаги статистикани тузиб чиқади. Бу гал ҳам ушбу анъана давом этади.

14-турга Суперлиганинг 6 ўйинини томоша қилиш учун стадионларга жами 20072 нафар томошабин ташриф буюрди. Бу кўрсаткич бир учрашувга ўртача 3345ни ташкил қилади.

Энг кўп мухлис Жиззахдаги “Сўғдиёна” – “Бухоро” қарама-қаршилигини кузатди – 5360. Турнинг марказий “Локомотив” – “Навбаҳор” ўйинини 2278 ишқибоз шоҳидига айланди.

5461531509362

Энг кам мухлис эса Тошкентдаги “Бунёдкор” – “Нефтчи” учрашувида қайд этилди – 1064.

Қуйида ўн тўртинчи турга келган энг кўп мухлислар кетма-кетлиги билан танишишингиз мумкин:

“Сўғдиёна” – “Бухоро” 3:0. 5360 томошабин

“Қўқон-1912” – “Металлург” 2:1. 4827 томошабин

АГМК – “Пахтакор” 0:1. 4425 томошабин

“Локомотив” – “Навбаҳор” 3:1. 2278 томошабин

“Насаф” – “Қизилқум” 0:0. 2118 томошабин

“Бунёдкор” – “Нефтчи” 2:1. 1064 томошабин

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!