Жиззахлик мухлислар “Сўғдиёна”ни Тошкентда қўллаб-қувватлашади

Хабарингиз бор, айни дамда Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби Тошкентда янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда. 

Жамоа йиғин давомида “Пахтакор” билан ўртоқлик учрашувини ўтказишни режалаштирган. Ушбу баҳс 25 январь куни соат 14:00 “Пахтакор” марказий стадионида бўлиб ўтади.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича ушбу учрашувни бевосита стадиондан туриб кузатишни мақсад қилган жиззахлик мухлислар "Сўғдиёна" “Мухлислар клуби”га мурожаат қилишлари мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!