Жо Харт Англияга қайтади

15 май, 13:25 360

Жо Харт Англияга қайтади


“Торино” клуби дарвозабони Жо Харт мавсум охирида яна Англияга қайтади. Айни дамда у Турин клубида ижара асосида тўп сурмоқда. Унинг трансфер ҳуқуқи “Манчестер Сити”га тегишли.

Ҳозирда мен ҳеч бир жамоа билан алоқага чиққиним йўқ, аммо Англияга қайтишга ишончим комил. Мен ўзимни “Манчестер Сити”да ҳис қиляпман. У ерда ўйнасам ажойиб бўларди. Менинг ёшимда ижарада юриш ярашмайди. Бу тўғри қарор эмас, – дейди Харт.

Миш-мишларга кўра, “шаҳарликлар” устози Хосеп Гвардиола Хартни жамоага қайтармоқчи эмас.