Жо Харт “Вест Хэм”да ҳам ўз “анъанаси”га содиқ қолди

Лондоннинг “Вест Хэм Юнайтед” клуби дарвозабони Жо Харт янги жамоаси сафида 25-рақам остида тўп сурадиган бўлди.

“Бу рақамда тўп  суриш мен учун доимо қадрли бўлиб келган. Мен 2006 йилда “Манчестер Сити” таркибида ҳам шу рақамда дебют қилган эдим. 2010 йил “Бирмингем”да ҳам шу рақамда тўп сурганман.

Елкамда бу рақам туширилган пайтда мен унутилмас лаҳзаларни ўтказганман”, – деб айтиб ўтди англиялик посбон.

Маълумот учун, Харт ушбу мавсумни ижара асосида “болғачилар” сафида тўп сурадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!