Жокович Денис Истоминни кутмоқда

 
"Катта дубулға" туркумига кирувчи Австралия очиқ чемпионатининг яккалик баҳсларида иккинчи рақамда сараланган сербиялик Новак Жокович дастлаки босқичда испаниялик Фернандо Вердаско билан куч синашди.

Ушбу учрашувда фақат иккинчи сет кескин ва муросасиз кураш остида ўтди. Дастлабки сетда 1:6 ҳисобида ютқазган Фернандо Вердаско кейинги партияда кучли рақибига жиддий қаршилик кўрсатди. Бироқ, Жокович иккинчи сетни ҳам 7:6 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди.

Дастлабки икки партияни бой берган Вердаско учинчисида деряли қаршилик кўрсатмади ва 2:6 ҳисобида таслим бўлди.

Новак Жокович мусобақанинг иккинчи босқичида ўзбекистонлик Денис Истомин ва хорватиялик Иван Додиг учрашувида ғолиб чиққан теннисчига қарши кортга чиқади.Айни пайтда Денис Истомин ва Иван Додиг учрашуви давом этмоқда ва ҳамюртимиз ҳисобда олдинда бораётир

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!