Жокович “тахт”га қайтиши мумкин

12 июль, 22:51 428

Жокович “тахт”га қайтиши мумкин

Бундан бироз аввал “Катта дубулға” туркумидан ўрин олган Уимблдон турнирининг чорак финалида жаҳоннинг биринчи ракеткаси Энди Маррей ақшлик Сэм Куэррига мағлуб бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Шу боис, британиялик теннисчи АTP рейтингида етакчиликни бой бериши мумкин.

Уимблдон. Жаҳоннинг биринчи ракеткаси учун турнир якунланди

Унинг ўрнига даъвогарлик қилаётган Рафаэль Надаль чорак финалга ҳам чиқа олмаган бўлса, Новак Жокович АTP рейтингида етакчиликни қўлга олиши учун, бугун Томаш Бердихни мағлуб этиши ва ярим финалда Федерер(Швейцария) ёки канадалик Милош Раонични мағлуб этган холда турнирда чемпион болиши лозим бўлади.

Надаль ва Жокович Қозоғистонга келади