Жоковични яна ҳафа қилишди

22 апрель, 13:35 407

Жоковични яна ҳафа қилишди

 

Жаҳоннинг энг кучли теннисчиси мақомини британиялик Энди Маррейдан қайтариб олишга ҳаракат қилаётган сербиялик Новак Жокович жорий мавсумда совринларни қўлга киритишга қийналмоқда.

Жокович 2017 йили фақатгина январнинг илк кунлари Қатарда ўтказилган нуфузли турнир ғолиби бўлди холос. Қолган турнирлардаги уринишлари бекор кетиб, теннисчи мусобақаларни эрта тарк этмоқда.

Дунёнинг энг кучли теннисчилари ҳафта бошидан буён Монакодаги "Мастерс" туркумига кирувчи "Monte-Carlo Rolex Masters - 2017" турнирида иштирок этмоқда.

Новак Жокович ҳам ўз олдига мукофот тўрт ярим миллион АҚШ долларидан ошиқ бўлган мусобақанинг бош соврини учун курашаётган эди. Бироқ, сербиялик ракетка устаси бу гал ярим финал остонасидан ортга қайтадиган бўлди.

Мусобақанинг чорак финалида қуйидаги натижалар қайд этилди:

Альберт Рамос (Испания, 15) — Марин Чилич (Хорватия, 5) 6:2 6:7 6:2

Люка Пуи (Франция, 11) — Пабло Куэвас (Уругвай, 16) 6:0 3:6 7:5

Давид Гоффен (Бельгия, 10) — Новак Жокович (Сербия, 2) 6:2 3:6 7:5

Рафаэль Надаль (Испания, 4) — Диего Шварцман (Аргентина) 6:4 6:4

Мусобақанинг ярим финалида Альберт Рамос — Люка Пуи ва Рафаэль Надаль — Давид Гоффен ўйинини кўрамиз.

SPORTS.uz