Жон Терри – битта клуб билан АПЛда 5 марта ғолиб чиққан биринчи футболчи

13 май, 11:14 138

Жон Терри – битта клуб билан АПЛда 5 марта ғолиб чиққан биринчи футболчи

 

“Челси” жамоаси сардори Жон Терри битта клуб билан Англия Премьер лигасида бешинчи марта ғолиб чиққан илк футболчига айланди.

36 ёшли футболчи “Манчестер Юнайтед”да ўйнамаган ва бу натижага эришган илк ўйинчи сифатида қайд этилди.

“Челси” Англияда умумий ҳисобда 6 марта чемпион бўлган (1954/55, 2004/05, 2005/06, 2009/10, 2014/15, 2016/17), шулардан бештаси Премьер-лига ташкил этилгач қўлга киритилган.