Жон Терри АПЛда мутлақ рекорд ўрнатди

Аввал хабар берганимиздек, кеча Англия премьер-лигасининг 37-туридан ўрин олган “Вест Бромвич” ҳамда “Челси” жамоалари баҳси бўлиб ўтди. Эътиборлиси, учрашувда 0:1 ҳисобида ғалаба қозонган “аристократлар” муддатидан аввал Англия чемпионлигини қўлга киритишди.

Таъкидлаш лозимки, “Челси” сардори Жон Терри фаолияти давомида 5-марта премьер-лига ғолиблигини қўлга киритди. Бу билан у беш маротаба ушбу мусобақада ғолиб чиққан ягона сардор бўлиб тарихга кирди. Терри 2004/05, 2005/06, 2009/10, 2014/15 ва 2016/17 йилларда АПЛ ғолиблигига эришган.

Бундан аввалги рекорд эса “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Рой Кинга тегишли эди. У “қизил иблислар” сафида 1998/99, 1999/2000, 2000/01, ва 2002/03 йилларда сардор сифатида премьер-лигада ғолиб чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!