Жўрабек Каримов чорак финалда
Қатарда Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилинаётган турнирда ҳамюртимиз Жўрабек Каримов мусобақанинг чорак финалига йўл олди.
У Мукофот жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнирнинг иккинчи даврасида Жўрабек Каримов франциялик Энтони Эскоффиерни 6:4, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Жўрабек чорак финалда германиялик Жорж Фон Массоу билан рақобатлашади.
Фикрлар