Жўрабек Каримов ўзидан 500 поғона юқоридаги теннисчини мағлуб этиб, турнир ғолиби бўлди

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, ҳамюртимиз Жўрабек Каримов Малайзиянинг Кучинг шаҳрида “Фьючерс” туркумига кирувчи халқаро турнир бўлиб ўтмоқда.

Бугун мукофот жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнирнинг финал баҳси бўлиб ўтди. Кеча финалда ҳамюртимиз Жўрабек Каримов иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.

Унга ҳал қилувчи баҳсда ақшлик Эван Сонг рақиблик қилди. 1 соат 33 дақиқа давом этган қарама-қаршиликда теннисчимиз 7:6, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва турнир ғолибига айланди.

Қайд этиш жоиз, унинг бугунги рақиби АТР рейтингида 584-ўринда туради, Жўрабек эса 1030-ўринда.

Маълумот учун, мазкур триумпҳ Жўрабекнинг фаолиятидаги дастлабки ютуқ бўлди. У бугунга қадар бирорта турнирда ғолиб чиқмаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!