Жўрабек рус теннисчини таслим қилди

 

Истеъдодли теннисчимиз Жўрабек Каримов Туркияда ташкил этилган "Фьючерс" туркумидаги халқаро турнирнинг асосий тўрига чиқиш учун курашмоқда.

Дастлабки босқичда швейцариялик Севенир Штейнер устидан 6:0, 6:0 ҳисобида энг тезкор ғалабага эришган ўзбекистонлик ракетка устаси иккинчи даврада россиялик Иван Калинин билан рақобатлашди.

Ушбу учрашувда ҳам Жўрабек Каримов ҳужумкор ўйин кўрсатди ва рақибини 6:2, 6:2 ҳисобида таслим қилди.

Энди ҳамюртимиз саралашнинг сўнгги учрашувида канадалик Павел Крайникка қарши кортга чиқади. Агар ушбу баҳсда ҳам Жўрабек Каримов зафар қучса, асосий тўр беллашувларида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!