Жўрабек ва Хумоюн ярим финалга чиқишди

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, айни кунларда Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида мукофот жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил этадиган турнир бўлиб ўтмоқда.

Ушбу турнирда ҳамюртларимиз Жўрабек Каримов ҳамда Хумоюн Султоновлар ҳам иштирок этишмоқда. Улар бугун жуфтлик баҳсларида ўз шериклари билан чорак финалда иштирок этишди.

Каримов/Аоран Ванг дуэти Карунудай Сингх(Хиндистон)/Денис Евсеев(Қозоғистон) дуэтига қарши кортга чиқди ва 6:3, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Хумоюн Султонов эса шериги Данияр Дулдаев(Қирғизистон) билан голландиялик теннисчилар – Марк Дийкхуизен/Скотт Гриекспоорларга қарши кортга чиқиб, 5:7, 2:6, 10:7 ҳисобида ғалаб қозонди.

Энди ярим финалда Исмоилов/Ванг дуэти Султонов/Дулдаев дуэтига қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!