Жоржо Кьеллини: "Ювентус" янада яхшироқ ўйнай олиши мумкин эди

4 май, 14:00 246

Жоржо Кьеллини:


“Ювентус” клуби ҳимоячиси Жоржо Кьеллини “Монако” (2:0) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

Сафардаги 2:0 ҳисобидаги ғалаба ажойиб натижа. Жуда хурсандмиз, аммо биз янада яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди. Жамоа ҳимоялана олади ва ҳужумчилар учун кўпроқ вазиятлар яратиб беришга қодир. Дани Алвес ва Игуаинни табриклайман. Ҳимоячилар рақибга бир қанча имкониятларни тақдим этди, аммо Буффон ҳамон ўз ўрнида, – дейди Кьеллини.

– Биз финалга чиқишни хоҳлаймиз. У ерда ким бўлиши муҳим эмас. Аммо икки йил аввалгидек бўлмаслиги зарур. Ўша мағлубиятдан сўнг биз янада кучли бўлиб келяпмиз.

“Ювентус” – “Монако” учрашуви 9 май куни Туринда бўлиб ўтади.